AI Generated
Sondo Ai Default Title

Юзлари гулнорим Онам,
Чин ҳазинам борим Онам,
Борлиги бахт, меҳри шифо,
Ҳамма дардга дорим Онам...
Умри достон умри ғазал,
Онам шундай буюк азал,
Бўлсам бемор, бўлсам касал,
Ҳамма дардга дорим Онам...
Кўзларим ёш намкор эмас,
Кўнглим ғамга хамкор эмас,
Ўзга даво даркор эмас,
Ҳамма дардга дорим Онам...
Болам деса тинглар оним,
Қуршаб олар меҳр ёним,
Оғримайди зарра жоним,
Ҳамма дардга дорим Онам...
Шерикмасман армонларга,
Армон берган фармонларга,
Ишим тушмас дармонларга,
Ҳамма дардга дорим Онам...
Юзлари гулнорим Онам,
Чин хазинам борим Онам,
Борлиги бахт, меҳри шифо,
Ҳамма дардга дорим Онам.
00:00 / 00:00